Конституциянинг ҳар бир моддасига бағишланган расмлар кўргазмаси ташкил этилди

05.12.2022 10:12:26

Бу йил ҳаётимизнинг Бош қомуси, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлади. Тарих учун қисқа муддат саналган мазкур чорак аср Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган нормалар асосида ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида улкан ўзгаришлар, юксалишлар рўй берган давр сифатида мамлакатимиз солномасига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланмоқда.

Шундай экан, Бош Қомусимизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш барчамизнинг асосий вазифаларимиздан биридир.

Шу мақсадда «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда «Конституциямиз ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ўсмир ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Мазкур кўрик-танловда республикамиз бўйлаб кўплаб истеъдодли ёшлар иштирок этишди. Улар Конституциямизнинг ҳар бир моддасига ўз тасаввур оламларидан келиб чиққан ҳолда суратлар чизишди.

Танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Жиззах вилоят босқичида ғолиб бўлган ёшларнинг расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада партиянинг вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят маданият бошқармаси ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, рассом ёшлар ва уларнинг устозлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тaдбирни сўзгa чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев томонидан янгилaниб бoрaётгaн мaмлaкaтимизгa ҳaмoҳaнг тaрздa Aсoсий қoмусимизгa ҳaм ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш, мaмлaкaтимиз тaрaққиёти вa xaлқимизнинг фaрoвoн ҳaёт кечириши йўлидa aмaлгa oширилaётгaн кенг кўлaмли ислoҳoтлaрни фуқароларимиз, хусусан, ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган асарларнинг  деярли ҳар бири бўёқларининг маҳорат билан танланганлиги билан аълохида  эътиборга сазовордир. Қолаверса, ижодий ишларда ёш рассомларимизнинг Ўзбекистонга меҳри, эҳтироми ўзига хос ижодий ёндашув асосида акс эттирилгани таҳсинга сазовор.

Кўргазма якунида ғолиблар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+