Конституциянинг такомиллашуви – янги имкониятлар омили

22.06.2022 12:06:40

“Адолат” СДПнинг шаҳар-туман Кенгашлари вакиллари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган жараёндан аҳолини бохабар қилиш  ҳамда уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида турли соҳа вакиллари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

фар2_7

Бувайда тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида  партиянинг туман Кенгаши раиси Ҳайрулло Турғунов томонидан “Конституциянинг такомиллашуви – янги имкониятлар омили” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Жумабоев мавзу доирасида маъруза қилди.  

Тадбир давомида партия фаоллари бўлган  тиббиёт ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

фар3_2

Шунингдек, партиянинг Фурқат туман Кенгаши раиси Б.Солиев томонидан туман  аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида мавзу доирасида ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари – А.Шерматов, Э.Жўраева ҳамда партия фаоли, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Ойбек Қурбонов иштирок этди ҳамда бош қомусимизга ўзгартириш киритишдан кўзланган мақсад ва  аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

фар4

Қўқон шаҳар 1-оилавий поликлиникасида бўлиб ўтган сиёсий хуқуқий тадбирда ОМҚП депутат ёрдамчиси А.Аҳмаджонов давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида кўтарилган масалалар юзасидан тушунча берди. Поликлиника ходимларининг Бош қомусимизни такомиллаштиришга қаратилган таклифлари қайд этиб олинди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+