Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

06.07.2022 17:07:02

Когон туман ҳокимлиги мажлислар залида “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга бағишланган “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари, БПТ аъзолари ҳамда партия фаоллари ва аҳоли вакиллари  иштирок этдилар.

бухоро2_3

Тадбирда сўзга чиққан партия туман Кенгаши раиси М.Ҳамроева йиғилганларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги ҳар бир боб ва моддага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтди. Ушбу киритилиши кутилаётган ўзгартиш, қўшимча ва янги нормалар ҳисобига Конституция “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, янгиланаётган Конституция ўзида халқимиз хохиш-иродаси ва мақсадларини тўлик акс эттираётгани қайд этиб ўтилди.

Шу билан бирга иштирокчилар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди. 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+