Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

01.07.2022 16:07:04

Бухоро вилоятида партиямиз вакиллари томонидан Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбирлар қизғин давом эттирилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган қатор тадбирлар маҳаллалар бўйлаб ўтказилмоқда.

иккинчи

Шунингдек, Вобкент туман Кенгаши томонидан туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Когон туман Касб ҳунар мактабида, Олот туман ҳокимлиги мажлислар залида, Шофиркон тумани 24-МТТда, Қоровулбозор тумани Кўп тармоқли поликлиникасида, Бухоро шаҳар  “Ф.Олимжон” МФЙда, Бухоро тумани “Туркон” МФЙда, Қоракўл тумани Нуронийлар масканида ҳамда Ромитан тумани ”Гулистон” МФЙда ташкил этилган тадбирлар фуқароларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилди.

Мулоқотлар давомида ушбу тадбирларда партиямиз вакиллари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирларда мавзу ҳамда фуқароларнинг билдирган таклифлари юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+