Конституциявий ислоҳотлар- адолатли  қомусимиз тантанаси

14.07.2022 09:07:25

Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари оқибатлари конституциявий ислоҳотларнинг самарадорлигига қараб ҳар бир давлатнинг ҳаёти ва ривожланиш жараёнларида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда конституциявий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар авваламбор амалдаги қонунчилик асосларини дунё миқёсида содир бўлаётган ўзгаришларга, замон талабларига мослаштиришни талаб этмоқда. Чунки, сўнгги ўн йилликларда қайси мамлакатларда конституциявий ўзгаришлар амалга оширилган бўлса – шу давлатларда қонун устуворлиги таъминлангани, жамиятда жамоат назорати кучайгани, ижтимоий адолат тамойиллари самара берганини кўриш мумкин. Натижада аҳолининг манфаатлари биринчи ўринга чиққан.

Дарҳақиқат,  дунёдаги конституциявий ўзгаришларни ўрганиш ўзига хос жиҳатни — давлат Бош қонунини замон талабларига мослаштириш, унинг вужудга келаётган даъватларга жавоб бериш қобилиятини ошириш заруратини намоён қилмоқда.

Бугунги кунда дунёда 500 дан ортиқ амалдаги конституция бўлиб, улардан 200 га яқини мустақил давлатлар, 300 дан ортиғи федерациялар субъектларига тегишли. Шу билан бирга, Шумер шоҳи Ур-Наммунинг Қонунлар тўплами дунёнинг энг қадимги ёзма конституцияси, деб ҳисобланади. У муҳрланган сопол пешлавҳачаларининг ёши 4 минг йилдан ошган.

қарши22

Аввало, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотнинг бош ғоявий илҳомлантирувчиси, шубҳасиз, ­Президентимиз Шавкат Мирзиёев, асосий ташаббускори эса халқдир. Бунда Конституция ақида эмас, балки ҳаракатларнинг, барқарор тараққиётнинг дастури. Тузатиш, ўзгартириш киритиш имконияти барча конституцияларнинг фундаментал хусусиятидир. Жамият тарихий ривожланишининг турли босқичларида бирдек хизмат қиладиган конституциявий матнни биттада ва абадий яратиб қўйишнинг иложи йўқ.

Жамиятимизда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув жараёнлари тезлашиши ҳамда мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни фаоллашуви давлатимизнинг амалдаги конституциясига ўзгартиришлар киритиш лозимлигини ҳаётий заруриятга айлантирди. Чунки 2017-2021 йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва бошқа йўналишларда кенг кўламли ишларни амалга ошириш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда амалдаги қонунчилигимизда бир қанча бўшлиқлар мавжудлиги амалиётда ўз аксини топди.

-Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак,-деди давлатимиз раҳбари,- қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имконият талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди.

Aсосий қонунга киритилган ўзгартишлар давлат ҳокимияти тизимини тубдан модернизация қилиш, демократия тамойилини изчил амалга ошириш, инсоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамиятни барқарор ривожлантириш учун конституциявий асос яратиши лозим.

Умуман олганда, конституциявий ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ва мамлакат равнақини янада юксалтиришга, унинг иқтисодий қудратини ва дунёдаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Улуғбек  Аширов,

партия  фаоли,

Қарши  давлат  университети тузилмасидаги

 “Қатағон қурбонлари  хотираси” музейи илмий ходими.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+