Конституциявий ислоҳотлар инсон қадри учун

05.07.2022 11:07:15

Аввал хабар берганимиздек, «Адолат» СДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштириш мақсадида Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун жойларда фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, кунинг иккинчи ярмида партия Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги «Ниёз ҳожи» МФЙда, Ромитан тумани «Бобур» МФЙда, Вобкент тумани «Вобкент» МФЙда, Шофиркон тумани «Зарчабек» МФЙда, Қоракўл тумани «Дўрмон» МФЙда, Жондор тумани «Тинчлик» МФЙда, Ғиждувон тумани «Амиробод» МФЙда, Қоровулбозор тумани «Жарқоқ» МФЙда, Бухоро шаҳар «С.Рахимов» МФЙда ҳамда Олот тумани «Маърифат» МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш мақсадида фуқаролардан таклифлар олишга бағишланган «Конституциявий ислоҳотлар инсон қадри учун» мавзусидаги давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу тадбирларда фуқаролар конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифларини айтиб, муҳокама қилдилар.

Савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган тадбирларда айни дамда кечаётган ушбу сиёсий жараёнда фуқароларнинг фаоллиги яққол сезилмоқда.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+