Конституциявий ислоҳотлар инсон қадри учун 

29.06.2022 17:06:02

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Ромитан тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг конституциям” мавзусида тадбир ташкил этди.

Унда маҳалла фаоллари, маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок этдилар.

бухоро1

Тадбирда сўзга чиққан ОМҚП депутати Т.Чориев янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига қўйилаётгани ҳақида сўз юритди. 

Суҳбат давомида фаолларнинг конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлари эшитилиб, муҳокама этилди. Шу билан бирга учрашув иштирокчиларнинг қизғин фикр-мулоҳазаларига ва таклифларига бой бўлди.

Исмоил БОЗОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+