Конституциявий ислоҳотлар мамлакат тараққиётини белгилаб беради

04.07.2022 15:07:44

Айни кунларда Олий Мажлис  сенаторлари ва  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Бугун Янгиер шаҳар ҳокимлиги биносида Олий Мажлис  сенатори А.Тўйчиев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Джанибековалар ,Янгиер шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирокида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан муҳокама учрашуви бўлиб ўтди.

сирдарё2_1

Олий Мажлис  сенатори А.Тўйчиев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Джанибековалар бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Конституцияга ўзгартишлар "инсон-жамият-давлат" принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Таъкидлаш лозимки, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди.

Сирдарё3_1

Шунингдек, депутат томонидан ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани, бу эса Бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳаётий мисоллар билан қайд этган фикр ва мулоҳазалари иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

 

Шунингдек, Н.Джанибекова  конституциявий комиссия томонидан аҳолининг фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли олиб борилаётгани тўғрисида таҳлилий маълумотлар ва конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши самарадорлигида меҳнаткаш Халқимизнинг ўрни муносиблигини эътироф этди ва иштирокчиларни сиёсий жараёнларда янада фаол бўлишга чорлади.

Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+