“Конституциявий ислоҳотлар муҳим ташаббус ”  

15.06.2022 10:06:18

 

Хабарингиз бор, айни вақтда Конституциямизга ўзгартиш киритиш бўйича барча Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан таклифлар бериш жараёни бошланган.

Бугун Сардоба туман  Баркамол авлод мактаби мажлислар залида  "Конституциявий ислоҳотлар-келажак пойдевори" мавзусида  тадбир ўтказилди.

ТадбирдаАдолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ўринбосари Б.Абдуллаев ва Сардоба туман Кенгаши депутати Б.Бекмуродив, БПТ етакчилари, мактаб ўқитувчилари  иштирок этишди. Тадбирда  Конституцияга ўзгартириш бўйича ҳозирда таклифлар йиғилаётганлиги, хар бир фуқаро бу жараёнларда фаол бўлиши лозимлиги ва таклифлар билдириши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

сирдарё2

Тадбирда йиғилиш қатнашчилари томонидан  Конституциянинг тегишли моддаларига ўзгартириш киритиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Уларнинг аксарияти инсон ҳуқуқлари, мазкур ҳуқуқларнинг кафолатлари, оила институти, суд ҳокимияти, педагог ходимлар, тиббий ёрдам, виждон эркинлиги, таълим олиш, шахсга доир маълумотлар муҳофазасини Конституцияда кафолатлашга оид масалалардир.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, айниқса сиёсий партиялар хам  фаоллиги яққол сезилмоқда, хусусан Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг хабар беришича  ўтган қисқа давр мобайнида ҳудудларда сиёсий партиялар - ЎзЛиДеП 831 та, “Миллий тикланиш” ДП 477 та, ЎзХДП 600 дан ортиқ, Ўзбекистон “Адолат” СДП 652 та, Экологик партия томонидан 168 та тадбирлар ўтказилди.

Улар бир томондан Конституцияни бойитиш мақсадида асослантирилган жамоавий таклифларини беришда, иккинчи томондан халқимиз орасида конституциявий ислоҳотларнинг тарғиботида фаол иштирок этмоқда.

Тадбир сўнгида Адолат СДП Сардоба  туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” қабул қилинган фаолларга аъзолик гувоҳномалари ва партия эсдалик совғалари топширилди. 

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+