Конституциявий ислоҳотлар партиямиз дастурий мақсадларига мос келади

20.05.2022 21:05:31

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат ва сенаторлар, партия фаоллари ҳам иштирок этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига қўймоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг бу борадаги позицияси қуйидагича: ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжат “догма”, яъни тошга ўхшаб қотиб турмаганидек, Конституция ҳам мамлакат ривожига монанд равишда, халқнинг манфаатларини тўлиқ кўзлаган ҳолда такомиллашиб бориши зарур. Шундагина Бош қомус халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттира олади.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини замон талабларига мослаштиришга қаратилган ташаббуслар “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларига мос келади.

Партиямиз ўз электорати, фаоллари ва хайрихоҳларининг хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, Конституциявий комиссиядаги вакилларимиз ёрдамида Бош қомусимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятни эркинлаштиришга, демократик жараёнларни тезлаштиришга қаратилган нормалар акс эттирилишига ҳисса қўшишни мақсад қилиб қўйди.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+