Конституциявий ислоҳотлар СЕОМ ходимларига етказилди

02.07.2022 10:07:06

Конститутциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш юзасидан Бектемир туман СЕОМ (Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази) да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ҳамда СЕОМ раҳбарияти ва ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги, унда барча ўз таклифлари, фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши лозимлиги айтиб ўтилди.

ойдин2

Жорий йилнинг 20 июнида Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Конститутцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар айтилгани ҳамда унда мамлакатимизда ўлим жазоси тақиқланиши, яшаш ҳар бир инсоннинг Яратган томонидан иъном этилган ҳуқуқи эканлиги белгиланаётгани алоҳида эътироф этилди. 

Шунингдек, суд-ҳуқуқ органлари инсонни жазолайдиган эмас, балки ҳимоя қиладиган институт бўлиши лозимлиги ҳақидаги норма Конститутцияда белгиланаётгани иштирокчилар томонидан катта қувонч билан қарши олинди. Прописка тизимидаги рўй берган ислоҳотлар ҳам ўзгармас қонун сифатида Конститутцияда белгиланаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди. Ватанга садоқат принциплари асосий норма сифатида қайд этилаётгани эса таҳсинга лойиқ.

 Учрашув давомида таълим тизими ҳамда бугунги кунда оилаларда ажримлар сонининг ортиб бораётгани бўйича иштирокчилар томонидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+