Конституциявий ислоҳотлар – ёшлар нигоҳида

31.07.2022 10:07:09

Конституциявий ислоҳотларнинг кенг кўламда олиб борилиши, уни реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш кенг жамоатчилик эътиборидаги долзарб масала сифатида қаралмоқда. Бу борадаги ислоҳотларнинг давр талаби эканлигини Конституциявий ислоҳотларга нисбатан халқимизнинг муносабати, фаоллиги ҳамда таклифларидан ҳам кўришимиз мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида устуворлик берилаётгани барчамиз учун қувонарлидир.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти жамоаси ҳам олиб борилаётган бу каби ислоҳотларга ижобий ёндашган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўз таклифларини бердилар. Шу билан бирга,партия фаоллари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан талаба-ёшлари ўртасида тадбир ташкил ташкил этилди.

Хусусан, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгаришлардан бири бу «Инсон қадри учун» тамойилини амалга ошириш мақсадида аҳолининг ижтимоий кафолати механизмларини такомиллаштириш, инклюзив ёндашув масалаларига алоҳида эътибор қаратиш билан боғлиқдир.

Жаҳон тажрибасида, хусусан Англия, Германия, Франция, Швеция каби Европа давлатларида узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида инклюзив ёндашувни таъминлаш, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари қонунчилик даражасида кафолатланганлигини кузатиш мумкин.

- Конституциямизнинг 39, 41-моддаларига киритилаётган тўлдириш ва қўшимчаларда мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлиги муҳим ижтимоий қийматга эга,-деди институт профессори, партия фаоли Хайрулла Давланов.-

Барчамизга маълумки, олий таълим тизимидаги трансформацион ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда, республикамиздаги 36 та олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берилди. Бош қомусимизга киритилаётган тўлдиришларда айнан олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунда белгиланган доирада ўзини ўзи бошқариш, эркинлик, шунингдек тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги, шунингдек давлат илм-фанни ривожлантиришга, жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатишга кўмаклашиши билан боғлиқ жиҳатларнинг назарда тутилаётганлиги олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Конституцияда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлатнинг ёшларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиши (42, 65-моддалар) ҳамда ёшларни сифатли олий таълим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши билан боғлиқ конституциявий кафолатларнинг белгиланиши ҳам янгиланаётган Конституциянинг ёшлар манфаатлари учун хизмат қилишини англатади. Мазкур ўзгартиришлар орқали таълим тизимидаги инновацион индекснинг ортиши ҳамда ёшларнинг сифатли таълим олиши, малакали мутахассислар сифатида етишиб, ўз потенциалини эркин намоён қилиш учун кенг имкониятлар яратилади.

Тадбирда ушбу жараёнларда фаол бўлиш, миллат тақдири ва келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизнинг, фуқаролик бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+