Конституциявий ислоҳотлар жараёни жамоатчилик муҳокамаларида

29.06.2022 10:06:34

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – О.Дадажонова, Б.Аҳмаджонов ва туман прокурори О.Аҳроров иштирокида туманнинг “Обод” ва “ҚораянтоқМФЙ ҳудудларида муҳокама тадбирлари ўтказилди. Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти масъуллар томонидан кенг жамоатчиликка етказилди.

фар2_9

Шунингдек, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати А.Сафаров   туман педагогика коллежи ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида ташкил этилган конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида моддаларга киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди.

–   Биз ҳам масъуллар иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказяпмиз, – дейди "Адолат" СДП Қува туман Кенгаши раиси Ш.Мамажонова. –Мутасаддилар билан биргаликда туманнинг “Акбаробод” ва “ЮзияМФЙ аҳолиси, ёшлар билан учрашиб, қонун лойиҳасини муҳокама этдик.  Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, ўз муносабатини билдирдилар. Фикрлари билан ўртоқлашдилар.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+