Конституциявий ислоҳотлар жараёнида Когонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда

14.06.2022 12:06:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга бағишланган  давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари ва БПТ аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишни партия туман Кенгаши раиси М.Ҳамроева кириш сўзи билан очди ва олиб борди. М.Ҳамроева мамлакатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса, сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституция такомиллаштирилишини ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилганлигини алоҳида айтиб ўтди. Амалдаги Конституция мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлаганлигини эътироф этиб, Бош қомусимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштиришни тақазо этаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида сўз олганлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида белгиланган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар мужассам эканлигини қайд этди. Шунингдек, йиғилишда айтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ жамиятни барпо этиш ғояси халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Суҳбат давомида партиямиз фаоллари конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифларини айтиб, фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзаро савол-жавоб ва мунозаралар асосида ўтказилган давра суҳбати қизиқарли жараёнларга бой бўлиб, йиғилганларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+