Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда

03.08.2022 14:08:08

Давлатимиз бош қомуси Конституция қабул қилинганига бу йил 30 йил тўлади. Шу ўтган давр оралиғида мамлакат Бош қомуси юртимиз фуқароларининг ҳуқуқий эркинликларини муносиб ҳимоя қилиб келди. Вақт ўтиши билан давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар туфайли бу ҳуқуқ ва эркинликлар янгича, замон талабига мос ўзгариши табиий ҳол. Шу боис, Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишни даврнинг ўзи тақозо этиб қўйди.

Чет давлатлар тажрибасини оладиган бўлсак Америка Қўшма Штатлари ҳам то шу кунгача 30 маротабага яқин Конституциявий ислоҳотлар ўтказган. АҚШ Конституцияси ихчам кўринишга эга бўлиб, бунинг замирида бош қонунга киритилган моддалар фуқаролар онгида ёд кўринишда сақлаб қолиниши мақсад этилган. Ҳиндистон давлати Конституцияси эса катта ҳажмга эга. Албатта, Конституциядан қанча кўп қонунлар ўрин олса халқ учун аҳамияти юксак бўлади, бироқ АҚШ Конституциясини оладиган бўлсак, унинг ҳажми кичик ўлароқ кўпроқ халқ манфаатига, фуқаролар шахси ва эркинлиги учун хизмат қиладиган нормаларни қамраб олган. Кичик ҳажмдаги Конституциянинг ҳар бир қисм, моддаси фуқаролар онгига сингиб кетади.

Мен ҳам шуни истардим ва таклиф этаманки, мамлакатимизда такомилини топаётган Бош қонунимиз ихчам кўринишда, қисқа сўзда, бироқ қатъий кучга эга бўлсинки, бу нафақат мамлакатимизнинг келгусидаги истиқболи учун, энг асосийси, меҳнаткаш халқимиз учун ҳар қачон сўзсиз фойдалана оладиган олтин ҳужжат бўлсин.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+