Конституциявий муҳокамалар давом этмоқда

14.07.2022 16:07:07

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда  Хонқа туман Кенгаши томонидан туман  оила ва хотин-қизлар бўлимида онлайн ва оффлайн шаклда Конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиш механикаси ҳамда Бош Қомусимизнинг мазмун ва моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирга туманда фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизлар, партия фаоллари  ҳамда депутатлар иштирок этишди.

Давра суҳбати   Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар,  конституцион Қонун лойиҳасининг мазмун ва моҳияти тўғрисида очиқ мулоқот шаклидаги  баҳс ва мунозаралар билан қизғин кечди.

хонқа2

Насиба МАШАРИПОВА, Хонқа туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи, суҳбатдош:

– Партия фаоллари билан Ватанимиз-тақдири акс этувчи  Бош Қомусимиз тўғрисидаги суҳбатимиз жуда самарали кечди. Ўз фаолиятимиз ва вазифамиздан келиб чиқиб, хотин-қизлар орасида учраётган бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари тўғрисида фикр алмашдик. Конституцион билим ва кўникмаларимизни  бойитиб олдик. Суҳбатимиз    партия билан ҳамкорликни мустаҳкам давом этишга ҳам замин яратди. Ташкилотчиларга раҳмат.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаоллари томонидан жойларда олиб борилаётган бу каби мулоқотлар  Конституциямизнинг юртимиз келажаги учун  халқчил ва ҳаётийлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                               “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+