Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамада

28.07.2022 09:07:43

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шеробод туман Кенгаши томонидан вилоят «Агробанк» туман бўлими ходимлари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тарғиботи юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда аҳолининг фаол аъзоларидан кўплаб таклифлар тушаётганлиги сабабли умумхалқ муҳокамаси иккинчи бор узайтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритилиши назарда тутиляпти. Бундан ташқари, 16 та нормадан иборат 6 та янги модда белгиланиши мўлжалланяпти. Ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига кўра «инсон — жамият — давлат», «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» деган устувор ғояларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга йўналтирилган.

Бош қомусимизга яна қўшимча тарзда 6 та примм модда киритилаётганлиги, умуман олганда лойиҳага ўзгартиришга тушган ҳар бир моддада инсон манфаатлари ва қадри устувор белгилаб қўйилаётганлиги катта аҳамиятга эга эканлиги тушунтириб ўтилди.

Айтиш жоизки, Конституция – жамият, давлат шаклланишида, унинг бошқарувида энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат. Асосий қонуннинг ўзгариши бутун халқ манфаатига дахлдор масаладир. Бинобарин, юртимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро конституция такомиллаштирилишида фаол қатнашиши керак.

Қизғин савол-жавобларга бой кечган давра суҳбатида қонун лойиҳасига таклифлар олинди.

Маъруф Салимов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шеробод туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+