Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

13.07.2022 12:07:53

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов ҳамда, партия Вобкент туман Кенгаши раиси М.Рўзиевалар томонидан Вобкент туманидаги “Узбакон” МФЙ фуқаролари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда, фикр-мулоҳазаларини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

вобкент2

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда М.Ҳамидов томонидан тадбир иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги боб ва моддаларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтилди. Ушбу киритилиши кутилаётган ўзгартиш, қўшимча ва янги нормалар ҳисобига Конституция “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, фуқаролар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди. Тадбир қизғин муҳокамаларга, таклифларга ва мунозараларга бой бўлди. 

Суҳбат якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига М.Ҳамидов томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+