Конституциявий қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада

15.07.2022 09:07:50

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизириқ туман Кенгаши томонидан  мактабгача таълим ташкилоти туман бўлимида   “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги  Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига доир давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, БПТ аъзолари, ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

қизириқ1

Тадбирда сўз олганлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан соҳалар кесимида маълумотлар беришди.

Маърузачиларнинг қайд этишича бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлаш,  инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва ҳақ тўлаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига устувор аҳамият қаратиш, хусусий мулкни ҳимоялаш, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларда конституциявий кафолатни кучайтиришга доир масалалар ҳам халқимизни кўпроқ қизиқтириши маълум бўлди. 

қизириқ3 

Шунингдек, мазкур жараёнда нафақат юридик соҳада муайян билим ҳамда тажрибага эга мутахассислар, олимлар, балки мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган турли аҳоли қатламлари ва ёшлар ҳам фаол иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

Эътиборлиси, таклифларнинг 65 фоиздан ортиғи айнан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан келгани бунинг яққол тасдиғидир. Бунда ёшлар манфаатлари ва қизиқишлари инобатга олиниб, таклифларни замонавий ахборот воситалари орқали қабул қилиш чоралари кўрилгани муҳим аҳамият касб этди. 

Тадбир иштирокчилар томонидан Конституциявий қонун лойиҳасига қатор таклифларини билдириб ўтишди.

      Рустам Умбаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизириқ туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+