Конституциявий Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

04.07.2022 15:07:19

Бухоро  шаҳар тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Т.Чориев ҳамда Қ.Жўраев ва “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидовлар томонидан ташкил этилди.

Унда шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва ходимлари иштирок этдилар.

бух2_6

Тадбирда депутатлар томонидан иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтиририб ўтилди.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши халқимиз орзу умидлари ва истакларига тўла мос келиши, инсон қадри улуғланаётган бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус ва келгусида ўтказиладиган референдум бўлажак Конституциямиз халқимиз талаб ва эҳтиёжларига тўлиқ жавоб бера оладиган том маънодаги Бахтимиз Қомуси сифатида кучга киритилиши тадбир давомида депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+