Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

02.07.2022 10:07:20

Вобкент туман “Хайрхуш” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама учрашуви бўлиб ўтди. 

Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қ.Жўраев ва “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидовлар томонидан ташкил этилди.

Унда “Хайрхуш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан ОМҚПга сайланган депутат Қ.Жўраев Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таъкидланганидек, Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши, халқимиз орзу-умидлари ва истакларига тўла мос келиши, инсон қадри улуғланаётган бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу муҳим ташаббус ва келгусида ўтказиладиган референдум бўлажак Конституциямиз халқимиз талаб ва эҳтиёжларига тўлиқ жавоб бера оладиган том маънодаги Бахтимиз Қомуси сифатида кучга киритилади.

Учрашув давомида депутатлар томонидан иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтириб ўтилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+