Конституциявий қонуни лойиҳасига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

01.07.2022 14:07:02

Бухоро вилояти бўйлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш давом этмоқда.

Жумладан, “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан тумандаги “КотиёнМФЙда, Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги “Наврўз” МФЙда, Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан туман “Баркамол авлод” марказида, Вобкент тумани 9 сонли МТТда, Ромитан тумани Ғазначилик бўлинмасида, Қоракўл туман 15-сонли ДМТТда, Бухоро шаҳар 54-сонли МТТда, Олот тумани “Оқолтин” МФЙда ҳамда Бухоро тумани Ободонлаштириш бўлимида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

бух2_5

Ташкил этилган тадбирларда фуқароларга партиямиз вакиллари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб берилди.

Иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар ҳамда кенг муҳокамалар олиб борилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+