Корхона ишчилари номзод сайловолди дастури билан таништирилди

07.10.2021 19:10:33

Ўзбекистон Реcпубликаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Намангандаги ишончли вакили, “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг раиси Исроилжон Жўраев сайловчилар билан учрашувларни давом эттирмоқда. Навбатдаги тадбир “Наманган темир-бетон буюмлари заводи” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Мазкур корхона қурилиш ташкилотларига катта миқдорда бинокорлик материаллари етказиб беради. Унга бир неча йилдан бери халқ депутатлари вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси Ғаффоров раҳбарлик қилиб келмоқда. Тадбирда шу ҳудудда жойлашган  “NAMANGAN PHARM PLANT” МЧЖ ходимлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил дастлаб тўпланганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Сўнгра Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури ҳақида атрофлича фикр юритилди. Унда кўтарилган ҳар бир масала жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги муаммоларни акс эттириши алоҳида қайд этилди. Партиямиз фаолларидан    Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот ҳизмати раҳбари Саидолим Абдурахманов, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев, “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов эса дастурнинг турли йўналишларини шарҳлаб бердилар.

Сайловчилардан  Муниса Абдуҳафизова, Акрамжон Ҳасанов ва бошқалар бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.

– Партиямиздан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви вилоят жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганлиги бугунги учрашувда яққол сезилди, - дейди “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев. – Бир қатор сайловчилар шу ҳақда сўрашди. Мен ҳам учрашувда ҳукм сурган кўтаринки руҳ, фуқароларнинг сайловолди дастурига муносабатлари ҳақида сўзлаб бердим. Наманган ва наманганликлар ҳақида билдирган самимий ҳамда илиқ фикрларини айтдим. Шунингдек, ўз сўзида араб мақолларидан келтиргани, учрашувдан сўнг хорижий кузатувчилар билан инглиз тилида мулоқот қилганини гапирдим. Буларнинг ҳаммаси иштирокчиларда ажойиб таассурот қолдирди.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+