Корхонада БПТ иш бошлади

29.01.2021 13:01:50

“Плант Индустрия” масъулияти чекланган  жамияти Наманган шаҳридаги йирик қурилиш ташкилотларидан ҳисобланади. У  нафақат вилоят  марказида, балки туманларда ҳам бир қатор йирик объектларни бунёд этиш билан шуғулланмоқда. Корхонанинг мустаҳкам ишлаб чиқариш негизи ҳам мавжуд. Бу ерда турли хил бинокорлик материаллари тайёрланади. Жамоа ходимларининг сони икки юздан ошади. МЧЖ  раҳбари Воҳидхон Ғаффоров Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси. Айни  пайтда халқ депутатлари  вилоят кенгашининг депутати сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўтган йил охирларида “Адолат” СДП фаоллари корхонада бир неча  марта бўлишди. Улар бунёдкорларнинг ишлари билан яқиндан танишдилар. Ўзаро суҳбатларда ижтимоий-сиёсий масалалар ҳам кўтарилди. Ишчиларнинг ўзлари партиямиз фаолияти билан қизиқиб қолдилар. Шунинг учун уларга бу ҳақда батафсил маълумотлар берилди. Партия ҳақидаги адабиётлар ҳам тақдим этилди. Мана шу тадбирлар жамоа аъзоларида “Адолат” СДПга кириш ниятини юзага келтирди. Пировард натижада улар шаҳар партия Кенгаши раиси Саидолим Абдураҳмоновга мурожаат қилдилар.

Белгиланган куни фаолларимиз масъулияти чекланган жамият ходимлари ҳузурига келишди. Маънавият-маърифат хонасида ўтказилган тадбирда “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг раиси ўринбосарлари  Баҳодир Болтабоев ва Ёрқиной Ҳожиматова ҳам қатнашдилар. Мамлакатимизда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, бунда сиёсий партияларнинг иштироки бош мавзу бўлди. Мулоқотга қўшилган корхона ишчи-хизматчилари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол бўлишга аҳд этганликларини изҳор этдилар.

Шундан сўнг янги сафдошларимизга партиямизнинг аъзолик билетлари тантанали вазиятда топширилди. Шу ернинг ўзида янги БПТ ҳам тузилди. Унга бош ҳисобчи Фарруҳбек Файзиев раис этиб сайланди. Бу қарор якдиллик билан қабул қилинди.

- Ҳозирча БПТ ҳисобида йигирма беш киши бор, - дейди Ф. Файзиев. – Аммо ходимларимиз орасида партиямизга аъзо бўлишни истаганлар яна топилади. Биринчи навбатда улар билан яқиндан иш олиб борамиз ва тез орада аъзолар сафини камида икки баравар кўпайтирамиз.

 

Баҳодир БОЛТАБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+