Кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари тақдирланди

06.12.2022 16:12:31

«Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституциямиз ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазма саройида мазкур кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларни тақдирлаш маросими ва расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов очиб берди ва танловда фаол иштирок этган ёш ижодкорларга юксак зафарлар тилади.

Партиямиз томонидан ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад Бош қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, шунингдек ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат яъни бугунги тинч ва осуда ҳаётни болалар ижодида акс эттириш, ёшларнинг сиёсий билимларини ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, билимли ҳамда қобилиятли ёшларни аниқлашга қаратилган.

Тадбир давомида кўрик-танлов иштирокчиларининг расмлар кўргазмаси ташкил этилиб, Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ёш расомларнинг ижодий ишларда яққол намоён бўлди.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари бўлган, Нукус шаҳридан Саида Жуманиёзова, Зарина Ибрагимова, Мийрибек Досмайлов, Еламан Қазакбаев Асемай Жумабаева ҳамда Шуманай туманидан Саҳыпжамал Қутлымуратоваларга «Планшет» ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+