Коррупционерга жазо муқаррар

31.03.2021 19:03:16

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят, партия Термиз шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика Университети Термиз филиалида "Коррупция-тараққиёт кушандаси" мавзусида талабалар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Ушбу Фармонга асосан мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш ғоясини чуқурроқ сингдириш, бу борада фуқароларнинг фаоллигини ошириш, жамоат назоратини кучайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш сингари муҳим вазифалар белгиланганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, бу борада ҳар бир шахс ҳуқуқий билимини ошириши лозимлиги, қонунан коррупцияда жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида таъкидланди.       

Х.Мулкамонов, Тошкент Давлат Педагогика Университети Термиз филиали маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари:

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, бу борада ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш давр талабидир. Зеро, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етук бўлган фуқаролар коррупцияга йўл қўймайдилар. Шу сабабли ҳам биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият, жумладан, сиёсий партиялар, депутатлар назорати ҳар томонлама кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ана шундагина коррупцияга қарши кураш изчил ва тизимли равишда, муросасизлик билан амалга оширилади.

Тадбир сўнгида эса коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрланган буклетлар тарқатилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Сардор Очилов,

Ёшлар парламенти аъзоси, партия Сурхондарё вилояти “Ёш адолатчилар” Қаноти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+