Коррупция - мамлакат ривожининг кушандаси

28.04.2021 11:04:48

Коррупция - давлат амалдорларининг шахсий бойиш мақсадида ўз мансабларини суистеъмол қилиши. Инсоният тарихига юзланар эканмиз, дунёда дастлабки давлатлар пайдо бўлибдики турли-туман коррупция ҳолатларига рўй бериб келган. Айнан юртимиз Ўзбекистон ҳам коррупция ҳолатларидан йироқ ҳудуд дея қўрқмасдан айта олмаймиз. Лекин ривожланишни хоҳлайдиган ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиб келмоқда. Айниқса жанубий-шарқий Осиё давлатлари, айнан Шимолий ва Жанубий Корея, Хитой, Сингапур давлатларида коррупцияга қарши жиддий равишда кураш олиб борилади.

Ўз навбатида юртимизда ҳам коррупцияга қарши муносиб чоралар кўрилмоқда. Хусусан юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинганлиги ҳам бунинг ёрқин далили ҳисобланади. Бундан ташқари мамлакатимизда коррупция билан бўлган ҳолатлар бўйича жазо чоралари кучайтирилиб, пора оладиган томон ҳам, пора берадиган томон ҳам жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди.

Шу ўринда халқпарвар адибимиз Абдулла Қаҳҳорнинг сўзларини келтириб ўтишни жоиз билдим: Порахўрдаги қулай шароит хеч бир ўғрида йўқ. Биров “Порахўр қўрқмасдан олсин, бемалол есин” деб поранинг отини “совға”, “ҳадя”, “тўёна”, “ёрдам” қўйиб беради. Ўғри кечаси йўлингизни тўсиб чўнтагингизга қўл солади, олади-ю, қочади-кетади. Порахўр куппа-кундуз куни яна ҳукумат идорасида ўтириб чўнтагингизга кўл солади, пулингизни олади-ю қочиб кетмайди, сизни шерик қилади. Бошига иш тушган одамни шилиш  - ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап”.

Юртимизда коррупция ҳолатларини бутунлай тугатиш учун ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз даркор. 

 

 

Рустам РАВШАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

Ёшлар қаноти фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+