“Коррупция – тараққиёт кушандаси”

12.05.2022 14:05:19

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Адолат – ҳар бир инсон учун” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали ўқитувчилари ва талабалари  иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида ташкил этилган тадбирда  вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов маъруза қилди. Тадбир иштирокчиларига коррупциянинг давлат ва жамият сиёсий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсири мисоллар асосида батафсил айтиб ўтилди.   

фар1     

Келажакни коррупциясиз биргаликда қуриш, бунинг учун, аввало бу иллатнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш зарурлиги тушунтирилди.  Мамлакатимизда қабул қилинган Қонун ва бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар эса давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи мазкур иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Фаол қатнашган талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+