Коррупцияга нисбатан муросасизмиз

02.08.2021 18:08:44

Ўзбекисон “Адолат” СДП томонидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзуида онлайн конференцияси ташкил этилди. Анжуманда вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, шунингдек, тиббиёт, хотин-қизлар, ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Конференция иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусидаги  маърузаларни тингладилар.

Дарҳақиқат, коррупция бор экан жамиятда ривожланиш бўлмайди. Коррупция тараққиётга тўсиқ. Коррупцион иллатларни бутун республикамиз бўйлаб таг-томири билан йўқотиш лозим. Ана шундагина халқ хўжалигининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси тез кўзга ташланади.

Бўлиб ўтган анжуманда ана шулар хусусида сўз юритилиб, коррупцияга йўл қўймаслик зарурлиги эътироф этилди.

                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+