Коррупцияга қарши иншолар танловининг вилоят босқичи якунланди

19.03.2021 14:03:44

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли равишда ишлар олиб борилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда. Эртамиз эгалари бўлмиш ёшларни ҳам ундан огоҳ этиш, бу борадаги тушунчаларини янада ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Республикамиздаги барча мактаблардаги 6-11 синф ўқувчилари ўртасида “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида ташкил этилди.   

Партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ҳам вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида шу мавзуда иншолар танлови ўтказилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида танловни юқори савияда, белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ташкил этиш мақсадида керакли куч ва воситалар жалб этилди.

Иллатнинг катта-кичиги бўлмайди. Вақтида барҳам берилмаса, илдиз отиши, жамият, тараққиёт учун катта хавфга айланиши мумкин. Ушбу танловнинг вилоят босқичида ўқувчилар ўз тушунчаларини ифода этиш орқали коррупция ва унинг салбий оқибатларини ифодалашга ҳаракат қилдилар ҳамда ўз муносабатларини акс эттирдилар.

Мазкур танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг партиянинг вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+