Коррупцияга қарши муросасиз бўлайлик

02.03.2022 14:03:40

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши, “Юрт таровати” газетаси таҳририяти, вилоят Адлия, Ички ишлар, халқ таълими бошқармаси, вилоят прокуратураси  ҳамкорлигида Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтида “Ҳалоллик вакцинаси-тараққиёт гарови” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Анжуманда партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов, Қарши Давлат Университети психология факультети талабаси, Президент стипендияси соҳибаси Маҳлиё Шукурова, ҚМИИ профессори, партия фаоли Хайрулла Давланов, вилоят Адлия бошқармаси қошидаги Юридик техникуми ёшлар ишлари бўйича мутахассиси, партия фаоли Нурислом Алиев, ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева ва бошқалар сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси хусусида фикр мулоҳаза юритдилар.

қарши2_1

-Коррупция –иллат – деди ҚМИИ профессори, Ғулом Узоқов,- Биз бу иллатдан буткул қутулмас эканмиз жамиятда тараққиётга эриша олмаймиз. Шунинг учун ҳам коррупцияга қарши ҳамма жойда муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратишимиз даркор. Давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни қисқартиришимиз учун жамоатчилик назоратини ҳар томонлама кенгайтириш керак.

Тадбирда   коррупциянинг чуқур илдиз отмаслиги учун барча чораларни кўриш лозимлиги юзасидан амалий таклифлар билдирилди. Ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.

Мадина Аллабердиева,
ҚМИИ талабаси, партия фаоли,
Олий Мажлис Қонунчилик Палатас
ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.
Уюштирди Комил Сахатов.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+