Коррупциясиз жамият — фаровон ҳаёт кафолати

17.07.2024 18:07:46

Навоий вилоят телерадиокомпаниясида «Коррупциясиз жамият фаровон ҳаёт кафолати» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Р.Хайитов коррупциянинг жамият тараққиёти йўлидаги салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритилди.

Хусусан, Навоий вилоятидаги энг кўп учраётган коррупцион ҳолатларнинг асосий қисми таҳлил қилинганда асосий қисми солиқ, қурилиш, банк кредитлари бериш, ер майдони ажратиш,халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда кадастр соҳаларида кузатилаётганлигига эътибор қаратилди.

Бунинг оқибатида бюджетга жами 62 млрд. 987 млн. сўмлик зарарлар етказилиб, шундан тергов давомида 55,0 фоизи ундирилишига эришилган.

Мазкур соҳалардаги жиноятларни олдини олиш борасида оммавий ахборот воситаларида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларига қарамасдан, ўз нафсига қул бўлиб қолаётган кимсалар орамизда кўп учрамоқда.

Тадбир давомида жамиятнинг турли бўғинларида учраётган учраётган коррупцион ҳолатларни олдини олишда бир қатор муҳим таклифлар ҳам илгари сурилди.

Жумладан, коррупцион ҳолатларнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлардан бири тиббиёт муассасаларига 1 штат бирлигидаги мавжуд иш ўринларига 0,25 ставкадан 4 нафаргача фуқароларнинг қабул қилиши сабаб бўлаётганлиги таъкидланди.

Тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишда 1 штат бирлигига кўпи билан 2 нафар (0,5 ставка) ишлаши бўйича норма киритиш;

Таълим муассасаларида педагогларни ишга қабул қилишда инсон омилини камайтириш, электрон синов ҳамда коллегиал суҳбатлар асосида қабул қилиш лозим. Бундан ташқари тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан кредит ажратиш тизимини соддалаштириш лозимлиги масалалари илгари сурилди.

Умуман олганда учрашув давомида жамиятда коррупцияни олдини олиш ва уни бартараф этишда жамоатчилик назоратининг нақадар муҳимлиги бунда фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш катта самара бериши қайд этилди. Бу борада сиёсий партия ва улардан сайланган депутатлар оммавий ахборот воситалари ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+