Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун байрам дастурхони ёзилди

01.09.2022 15:09:59

Инсонларни дўстлик, аҳиллик ва бирдамликка чорловчи хусусият бу меҳр-мурувватдир. Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховатпешалик ўзбек халқига хос умрбоқий анъаналардан ҳисобланади. Айниқса улуғ айёмлару, шодиёналар арафасида меҳр-эътиборга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизда ўз ифодасини топгани қувончлидир. Хусусан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов томонидан партиянинг «Саховат - беназир қадрият» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими аъзолари учун Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида концерт дастури ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди. Байрамона тадбирда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклади. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун жамият аъзолари сўзга чиқиб ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар. Байрам тадбирида ижро этилган куй-қўшиқлар жамият аъзоларига хуш кайфият улашди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+