Куч - адолатда

12.05.2022 14:05:22

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ва шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳардаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлар етакчиси ҳамкорлигида 38-умумтаълим мактабида “Куч - адолатда” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Рафиева, шаҳар Кенгаши депутати А.Собиров, ҳамда ППХБ 2-бўлим сержанти Илҳом Нарзиев ва ППХБ 4-бўлим кичик сержанти Нурали Муҳаммедовлар ҳам иштирок этдилар.

бух2

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимиздаги ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда ёшларга яратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Таъкидланганидек, ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва  ҳар томонлама етук шахс бўлиб камолга етишларида бугун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу билан биргаликда депутатлар томонидан коррупция иллатининг нечоғлик жамият ва инсонлар ҳаётига путур етказиши, адолатли жамиятнинг куч-қудрати тобора юксалишини тўлиқ ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

ИИБ ходимлари томонидан ўқувчи ёшларга турли хил ёт манфур ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, ёшларнинг ахлоқий негизларини бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

Керакли таклиф ва тавсияларга бой бўлган тадбир якунида ўқувчи ёшларнинг қизиқтирган саволларига маъсуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Олима РАФИЕВА,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+