Куч ишлатиш қанчалик тўғри?

30.07.2021 16:07:29

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида, аввало, инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари турибди. Бу борада халқимиз ички ишлар органларини халқ манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий тузилма сифатида қарайди. Аммо, ижтимоий тармоқларда фуқаро С.Даулетмуратованинг укаси Б.Даулетмуратовни Тахиаташ тумани ИИБ профилактика инспектори С.Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда Б.Даулетмуратовга тан-жароҳатлари етказилганли ва фуқаро вафот этганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

Бу воқеа бўйича ҳар ким ўзича ҳақ бўлиши мумкин, албатта. Аммо, тартиб-интизом масаласига келганида ким ҳақ деган табиий савол туғилиши шубҳасиз. Шу ўринда эътибор қаратиб ўтиш жоиз “Ички ишлар органлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра, ички ишлар органи ходими фуқароларга нисбатан қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиши, қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-ҳаракатлар қилиш тақиқланган.

Ҳозирги кунда Б.Даулетмуратовнинг ўлими ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ва ўлими сабаблирини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, мазкур терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинганли маълум қилинди.

Афсуски, бир инсонинг умри бевақт кетиб унинг яқинлари ҳам оиласига синовли кунлар бошланди. Тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, осойишталик калити ҳисобланар экан бу масала, албатта, қатъий назоратга олинади деган умиддамиз.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+