Кучайтирилган жарима жазолари йўл-транспорт ҳодисаларини олишдаги асосий ечимми?

24.12.2021 10:12:16

Сўнги йилларда мамлакатимизда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида жиддий чора ва тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, турли қоидабузарликларга нисбатан жарима жазолари кескин кучайтирилди. Шунга қарамасдан содир этилаётган жиддий йўл транспорт ҳодисалари сони кундан кунга ошиб бормоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2021 йил ноябрь ойигача бўлган муддатда республика йўлларида содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари ҳақида статистик маълумот эълон қилинди.

Унга кўра, йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида жами 7 минг 681та ЙТҲ рўй берган бўлиб, уларда 1 минг 964 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 6 минг 886 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Ижтимоий тармоқларда “Навоийда содир бўлган автоҳалокатда 8 киши вафот этди” сарлавҳали мақола жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Воқеа жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоийда содир бўлган автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота туман филиали ходимлари бўлган.

Навоий вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотга кўра, воқеа Навоий-Нурота йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган икки Nexia автомобиллари тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Машиналарнинг биттаси йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган.

Автоҳалокатда Халқ банки Нурота туман филиалининг бошқарувчиси, 29 ёшли Темурмалик Пирматов, бош ҳисобчиси, 40 ёшли Музаффар Саидов ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи, 32 ёшли Юнусжон Равшанов воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, ёниб кетган машинадаги 5 киши ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасига тезликни меъёрдан ошириб юбориш сабабли содир бўлганлиги қайд этилган.

Қайд этиш керакки, Нурота йўлида яқин йилларда тоғ тизмасидан ўтувчи йўл буткул қайта қурbлиб тоғ довони йўли пасайтирилиб, замонавий ҳолатга келтирилган эди. Бунинг натижасида ушбу йўлда йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин камайишига эришилган. Бироқ,  ҳар қандай йўлда ҳам тезликни меъёрдан ошириш йўл-транспорт ҳодисаларини юзага келтириш хавфини оширади.

Шу ўринда мулоҳаза қилиш керакки, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда кучайтирилган жарима жазолари ягона ечим бўла оладими? Тегишли масъул идоралар мазкур масала хусусида жиддий бош қотириши замон талабига айланмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+