Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: муаммо, жараён, ечим

18.11.2022 16:11:34

2022 йилнинг 15 ноябрь санасида “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Ш.Умаров ва “Адолат” СДП Вилоят Кенгаши депутати Саллохидин Элмуродивлар Сирдарё тумани мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Сирдарё туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги жами 43 та мактаб,5 та филиал ва 1 та БАБМ мавжуд.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида умумтаълим мактабларининг барчасида эшик дераза ромлари, том қисмларини бутлаш, иситиш қувурларини изоляциялаш, АКФА ва икки қават бўлмаган дераза ромларга тўлиқ целлофан қоплаш, иситиш тизими юқори босимда ювиб синовдан ўтказилиб далолатномалар расмийлаштириш ишлари олиб борилди.

2022 йил 13 октябрь санасида тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида Сирдарё тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси У.Хасанов, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходими Н.Абдурахманов, туман газ таъминоти ХТ ва ММ бўлими етакчи муҳандиси З.Сеитжалиева, туман ФВБ ходимлари Х.Бердиев, Ш.Қурбонов хамда умумтаълим мактабларининг ХИБДЎлари иштирокида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича туман ҳокимлиги хамда молия бўлими билан ҳамкорликда 7та (7,16,19,23,28,32,37)мактабнинг эшик –дераза ромларини алмаштириш,1 та (37)мактаб том қисмини таъмирлаш,3та (4,8,27)мактабнинг иситиш қозонларини таъмирлаш ва 2 та (13,14) мактабнинг иситиш тизимларини таъмирлаш бўйича 250 млн сўмлик чора тадбир ишлаб чиқиб тасдиқланган.

Таълим муассасалари иситиш тизимининг 25 таси табиий газ ва 19 таси кўмир ёқилғиси билан иситилади.

Куз –қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 21 та мактабларда жами 415 тонна 2БР кўмир ёқилғиси захира қилинганлиги аниқланди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+