Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилмоқда

18.11.2022 15:11:39

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги Қонунига асосан, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашнинг топшириғига мувофиқ, партия фаоллари, депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ муассасаларда бўлиб, махсус сўровнома асосида куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев етакчилигидаги фаоллар шаҳарда фаолият олиб бораётган 18, 19 –сон умум ўрта таълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилганда мавсум ишлари талаб доирасида экани аниқланди.

Шунингдек, партиянинг Хонқа туман Кенгаши фаоллари тумандаги 12, 19, 35, 42, 36 –сон умум ўрта таълим мактабларида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида 19-мактаб томининг кичик бир бўлагидан чакка ўтаётгани аниқланди. Туман Кенгаши депутати, ишчи гуруҳ раҳбари Сотимбой Раҳмоновнинг ҳомийлигида мутахассислар жалб этилиб муаммо тезкор бартараф этилди.

«Нурафшон» маҳалласида жойлашган 12 –сон умум ўрта таълим мактабига ўтувчи пиёдалар учун ўтиш йўлаки мавжуд эмаслиги ва мактаб олдидаги йўл асфалътлаштирилмаганли сабабли айниқса, қиш мавсумида ўқувчилар азият чекишаётгани маълум бўлди. Мазкур муаммо юзасидан ишчи гуруҳ далолатнома тузиб, партиянинг вилоят Кенгашига тақдим этишди.

Воҳада ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

                                                                                                                   Замира Абдуллаева,

  “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+