Лойиҳа – ҳоким ёрдамчилари муҳокамасида

13.07.2022 16:07:31

Мамлакатимиз Асосий Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Наманган вилоятида кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур жараён фуқароларнинг юрт келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганликларидан далолат бермоқда. Чунки конституциявий ислоҳотлар қизғин қўллаб-қувватланмоқда, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар баён этилмоқда.

Яқинда вилоятнинг шаҳар ва туманларида “Конституциявий ислоҳотлар инсон қадрини янада юксалтиришга хизмат қилади” шиори остида туркум семинарлар ташкил этилди. Тадбирларда бугунги кунда иқтисодий тараққиёт, тадбиркорлик ҳаракатини кенг қулоч ёйдириш жабҳасида ташаббус кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар. Маълумки, улар шу йил бошидан бери маҳаллаларда хонадонбай усулида иш олиб бормоқдалар.

наман1

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасидан хабар беришларича, семинарлар вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Иштирокчилар эътиборига  “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, назарда тутилган қўшимча ва ўзгартиришлар, жорий этилаётган янги нормаларга оид маъруза ва ахборотлар ҳавола қилинди. Ҳоким ёрдамчиларида конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили катта қизиқиш уйғотди. Улар ўз навбатида бу каби кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмасликларини,  ислоҳотларнинг фаол қатнашчиси бўлишга интилаётганликларини изҳор этдилар.

- Давлат тадбиркорлик учун қулай инвестицион муҳит яратиши Конституцияда белгилиб қўйилмоқда, - дейди Поп туман “Қандигон” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси, “Адолат” СДП фаоли Зафаржон Ҳасанов. - Бу, юртдошларимиз орасида ишбилармонларнинг янада кўпайишига кўмаклашади. Натижада камбағалликни қисқартириш, турмуш фаровонлигини оширишнинг янги имкониятлари юзага келади. Биз ҳозир айни шу масала устида иш олиб бормоқдамиз.

Партиядошимизнинг айтишича, у бириктирилган МФЙда 2900 киши яшайди. Ҳар бир хонадоннинг моддий аҳволи ўрганиб чиқилган. Эҳтиёжмандлар учун иқтисодни тиклашнинг ўсиш нуқталари аниқланган. Масалан, буғдойдан бўшаган ерлардан 250 кишига сабзавот экиш учун 25 сотихдан ажратиб берилди. Етакчи тадбиркорлар аниқланиб, уларга етмиш нафар ёшлар «шогирд” қилиб белгиланди. Ҳамкорликда ишлаб чиқилган   бизнес режаларни  амалга оширишга киришилди ҳам.  

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+