Янгиликлар 1136
Маданият ходимларининг конституциявий фаоллиги оширилди
“Адолат” СДП Хоразм вилояти ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Урганч шаҳар Маданият бўлимида “Конституциявий ислоҳотлар-инсон қадри учун!” тамойили асосида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирга маданият ходимлари билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар томонидан, айни кунларда мамлакатимиз тарихида салмоқли ўрин олаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи фаоллашиб бораётгани ва унда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар хусусида таъкидланди.
Қизиқарли кечган Конституциявий суҳбат жараёнида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташалди ва иштирокчиларнинг Бош Қомусимиз тўғрисидаги қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Давлатимиз Раҳбари томонидан маданият соҳасига ва ходимларига қаратилган чуқур эътибор, уларнинг юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган самарали фаолияти тўғрисида ҳам эътироф этиб ўтилди.
Шунингдек, партиянинг халқимиз орасидаги обрў –эътиборини юксалишида маданият ходимларининг ҳам ўрни беқиёс экани ва сайловлар жараёнида елкама - елка туриб қилган хизматлари эътироф этилди.
Тадбир сўнгида фаол маданият ходимларидан бир гуруҳ партия аъзоларига партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг