Маданият ва санъат ходимлари куни жорий қилинди

09.06.2021 13:06:03

Мамлакатимизда илк бор 15 апрелда маданият ва санъат ходимлари куни нишонланади. Бу касб байрами Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада оширишга бағишланган Фармонига биноан таъсис этилган. Қолаверса, жорий йилнинг 7 июнь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан маданият соҳасига бўлган юксак эътибор наъмунаси сифатида “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ҳодимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди.

Қонунга кўра 15 апрель – “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгиланди. Шу кунга қадар маданият ва санъат соҳаси ходимларининг алоҳида куни белгиланмаган эди. Бу эса, соҳа ходимларининг қаддини кўтариб, уларга маънавий озуқа берди, десам муболаға бўлмайди.

Бу албатта, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Маданият ва санъат ривожлантириш соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир учрашувлари, маърузаларида маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соҳада ечимини кутаётган долзарб муаммоларга алоҳида тўхталиши бежиз эмас. Зеро, маданияти равнақ топган ва уни қадрлайдиган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор бўлади, у орқали тарих зарварақларига битилади.

Албатта, санъатни севган юксак маънавиятли инсон эса буюк ишларни қилишга қодирдир. Мазкур Қонунни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам маданият ва санъат ҳодимларига ва уларнинг фаолиятига янада кўпроқ эътибор қаратишдан ҳамда халқимиз онги ва қалбига маданият ва маънавият киритишдан иборатдир.

Шу билан биргаликда умид қиламизку, мазкур Қонун маданият ва санъат йўналишидаги турли халқаро даражадаги фестиваллар, кўрик-танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларнинг янада кўпроқ ташкил этилишида, ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқариш ҳамда ўзбек санъатини жаҳон саҳналарида намойиш этишга хизмат қилади.

 

Шоира АКБАРОВА,

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+