Маҳалла аҳолиси депутатдан нега миннатдор?

18.03.2020 14:03:54

Нега Қўштепа тумани “Қувурбоши” маҳалла фуқаролар йиғини   Шижоаткор кўчаси тоза ичимлик сувисиз қолди?

Қўштепа тумани депутати Аъзамжон  Аҳмаджоновдан  бу борада кўмак сўралганда  мазкур ҳолат билан яқиндан танишди. 500 метр  масофадаги занглаб, носоз ҳолга келиб қолган қувурлар депутатнинг  ўз маблағлари ҳисобидан таъмирланиб, янги сув насоси қўйилди. Маҳаллага яна ичимлик сув келди. 

Ҳар бир мактабнинг  ўтиш қисмида пиёдалар йўлакчаси бўлиши  нафақат  йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши, балки ўқувчилар хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳимдир. Туманнинг  Қўрғонча  кўчасида жойлашган  50-ўрта таълим  мактабининг ўтиш қисмида аввал  пиёдалар йўлакчаси бўлмаган. Депутат аралашгач, мазкур камчилик бартараф этилди.  

Наврўз – умумхалқ байрами арафасида саховат тадбирлари ҳам кенг миқёсда ўтказилади. Ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга кўмак  берилиб, хонадонларига тўкислик улашилади.  

–  Саховатли инсонлар бор бўлсин, – дейди туманнинг Боғдорчилик кўчасида истиқомат қилаётган Қаноатхон ая Абдуллаева. – Байрам арафасида кўнглимиз янада қувончга тўлди.  Рўзғор учун керакли маҳсулотлар депутатимиз томонидан етказиб берилди.

 

Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП 

Фарғона  вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+