Маҳалла аёллари депутатни чақирди

26.07.2024 09:07:03

Андижон туманидаги «Буюк Турон» маҳалласида яшовчи хотин-қизлар Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжоновани ўз маҳалласига таклиф қилдилар. Мақсад-республикамизда хотин-қизларга бўлган эътибор, бу борадаги қонунчилик ва улар учун яратилаётган имкониятлардан хабардор бўлиш эди.

Халқ вакили сайловчилар йўқловига «лаббай» дея жавоб берган ҳолда МФЙда бўлди. Уларни қизиқтирган мавзулар тўғрисида маълумот бериш баробарида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифалардан бирига айланганини таъкидлади. Ўз ўрнида «Адолат» СДПнинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи » лойиҳаси доирасида сезиларли ишлар амалга оширилаётганини мисоллар билан тушунтирди..

Шу куни депутат мазкур МФЙдаги тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан ҳам танишди. Молиявий кўмак ва банк муассасалари томонидан қўллаб-қувватланишларини тушунтирди.

Мавлуда Адҳамжонова, ОМҚП депутати:

-Орамизда ташаббускор, тадбиркор аёллар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ айримларида фаолиятини бошлаш учун билим ва тажриба етишмайди. Уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишимиз, тадбиркорликка бошлашимиз зарур. Бугун «Буюк Турон»да яшовчи 8 нафар ана шундай изланувчан опа-сингилларимиз тавсияларимиз асосида иш бошлашга қарор қилди. Уларнинг ортидан эргашадиган ёшлар ҳам бор.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+