“Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлик

23.05.2024 15:05:10

Мамлакатимизда маҳалла институтининг аҳамияти катта. У нафақат жамоатчилик ишларини ташкил этиш, балки маҳаллий даражадаги муаммоларни ҳал қилишда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу ҳамкорликнинг асосий мақсади – маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни тезкор ва самарали ҳал қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоатчиликни фаолликка чорлашдан иборат. Бунда маҳалла еттилиги билан депутатлар ҳамда сенаторлар ўртасида мунтазам мулоқот ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга.

Яқинда Ўзбекистон "Адолат" СДП фаоли, Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов туманнинг "Бойжигит" маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида маҳалла еттилиги раҳбари ва аъзолари маҳалладаги долзарб муаммолар ҳақида депутатга маълумот бердилар. Жумладан, ижтимоий муҳофаза, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди. Учрашув давомида ўртага ташланган масалаларнинг ҳар бири рўйхатга олиниб, қисқа фурсатларда ижросини таъминлашга келишиб олинди.

- Бу ҳамкорлик маҳалладаги ижтимоий аҳволни яхшилашга, фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади, - деди Дониёр Юсупов.

- Депутатлар маҳалла еттилиги билан биргаликда амалга оширадиган тадбирлар ва лойиҳалар маҳаллий даражадаги муаммоларни тезкор ҳамда самарали ҳал этишга имкон беради.




"Адолат" СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+