Маҳалла фуқароларининг таклифлари ўрганилди

13.06.2022 15:06:21

«Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Рафиевалар томонидан Бухоро шаҳридаги «Хўжамушкин» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, учрашувда сўзга чиққан депутат О.Рафиева томонидан аввало мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш борасида ва турли соҳаларда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда амалда татбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида маълумотлар берди.

Шундан сўнг сўз фуқароларга берилиб, уларнинг конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлари эшитилди. Давра суҳбати давомида йиғилганлар конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган қатор таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, суҳбат жараёни қизғин таклифларга ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Учрашув якунида депутат О.Рафиева ҳамда партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев томонидан фуқароларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+