Маҳалла раисининг масъулияти залворли

18.05.2022 15:05:44

Фарғона шаҳар "Нодирабегим"  ҳамда Қува туманидаги “Ўрабоши”  МФЙда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтди.

Сайлов жараёнида Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова иштирок этди.  Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шаҳар комиссияси аъзолари, ишчи гуруҳлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамроҳлигида муҳим сиёсий жараённинг демократик тамойиллар асосида ўтказилишини  кузатиб бордилар.

Шунингдек, сенатор  сайловчиларга  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда олиб борилаётган  янгиланишлар ва амалда тадбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди.  Сайловчиларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий тушунча берди.

фар2_2

Маҳалладаги сайлов очиқ-ошкора, шаффоф ўтказилди.  Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳалла раислигига ҳар жиҳатдан  билимли, ташаббускор раҳбар сайланиши учун ҳар бир номзод  жамоатчилик  муҳокамасидан ўтказилиб,  аҳолининг хабардорлиги оширилди.  Қолаверса, сенатор  маҳалла раисининг масъулияти ва халқ олдидаги бурчи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+