“Маҳалла раислари сайлови”  ҳафталиги доирасида  боғотлик  депутатлар фаол иштирок этишмоқда

28.04.2022 09:04:34

18 - Бешариқ  сайлов округидан Халқ депутатлари туман  Кенгашига сайланган депутат Қаҳрамон Раҳимов "Нурафшон" шаҳарчаси   аҳолиси  билан учрашди. 

Учрашувга маҳалла фаоллари,  "Темир дафтар", “Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" да рўйхатга олинган фуқаролар қатнашдилар.

Депутат Қ.Раҳимов  жорий йилнинг йил 16 март куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг йиғилишида фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон  Республикаси Конституциясининг 105 - моддаси ҳамда "Фуқароларнинг  ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги  ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ, маҳалла раисларининг навбатдаги сайловини шу йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисидаги қарори билан таништирди. 

бағот1

Бугун сайловчиларимизнинг фаоллиги жуда юқори, - дейди партиянинг туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимов. – Ишонаманки, юртдошларимиз мамлакатимиз тақдири, порлоқ келажагини яратишда муҳим аҳамият касб этадиган сайловларда фаол иштирок этади ва ўзлари муносиб, деб топган номзодларга овоз беради. 

Учрашувда  сайловчилар томонидан баён этилган муаммолар ва  таклифлар, мурожаатлари  депутат томонидан эътиборга олинди ва бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди.

 

                                                                                      Саодат МАШАРИПОВА,
                                                                                                                               “Адолат” СДП Боғот туман

“Аёллар” қаноти раиси

                                                                                      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+