Маҳалла раислигига кимлар муносиб?

07.05.2022 16:05:55

Айни кунларда қайси бир маҳаллада бўлманг гап МФЙ раиси (оқсоқоли) сайловига бориб тақалади. Бу табиий. Фуқаролар йиғинининг эртанги куни, ривожланиши кўп жихатдан янги сайланадиган етакчига боғлиқ. Шу сабаб фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар зиммасига катта масъулият юклатилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова Жалақудуқ туманида ташкил этилган комиссия фаолияти билан танишди.

Бугун талаб бутунлай бошқача. Кўрсатилган номзод ҳаётий тажрибага, маҳаллада етарли обрў ва эътиборга, етакчилик ва одамлар билан тиллаша олиш қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Ўз ўрнида компъютер билан ишлай олишлиги ҳам шарт. Шу сабаб комиссия аъзолари ҳар бир кўрсатилган номзодни пухта ўрганиши лозим.

Савол туғилади: МФЙ раислигига номзод этиб кўрсатилишга кимлар муносиб, кимлар муносиб эмас? Жалақудуқ туманидаги мавжуд 63 та МФЙ раислигига кўрсатилган номзодлар олдига ҳам айни шу талаблар қўйилди. Комиссия аъзолари билан суҳбат давомида яна бир бор юқоридагилар кўрсатиб ўтилди.

Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Маҳалла институтига берилган имкониятлар ўз ўзидан унинг етакчилари зиммасидаги масъулиятни ҳам оширмоқда. Шу сабаб комиссия аъзолари ҳар бир номзодга эътиборли бўлшлари шарт.  Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон фуқароси бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши лозим.

Суҳбат давомида комиссия аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+