Маҳалла сайловларида партия вакиллари фаол иштирок этмоқда

27.04.2022 15:04:24

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, маҳалланинг «фаол» моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш марказига айлантириш мақсадида соҳада бир қатор тизимли ишлар, аниқ манзилли чоралар кўрилмоқда. Шубҳасиз бу ўзгаришлар ўз мевасини беради.

Айни шу омиллар сабаб ҳам жорий йил май ойида бутун республикамизда 10 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) га сайловларнинг аҳамиятлидир.

Буни чуқур англаган партиямиз фаоллари ўз ҳудудларида сайловнинг адолатли ва шаффоф ўтиши учун жойлардаги тарғибот тадбирларида фаол иштирок этишмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси партиянинг  Конимех туман Кенгаши раиси К.Жанхўжаев ташаббуси билан туманнинг  узоқ  “Шўркўл” овул фуқаролар йиғинида ўтказилди.

навоий1

Тадбирда қайд этилганидек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, жорий йилда вилоятдаги 330 та, шундан 20 та овул ва 310 та маҳалла фуқаролар йиғинларида белгиланган тартибда сайловлар ташкил этилади.

Конимех туманида 4 та овул, 11 та маҳалла фуқаролар йиғини раис (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови 2 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, март ва апрель ойларида сайловга тайёргарлик ва май ойида сайлов жараёнлари амалга оширилади.

Ислоҳотларнинг асосий драйвери маҳаллалардан бўлиб ўтишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу сайловнинг аҳамияти ҳам шунга монанд ортиб бораверади.

Ўзбекитон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+