Маҳалла-жамият таянчи

15.04.2022 12:04:33

Маҳалла халқимизнинг кўп асрлик тарихий ва азалий қадриятларидан бири. У қадимдан одамларни бирлаштирган, ҳамжиҳатликда яшашга, ҳаётий муаммоларни биргалашиб ҳал этишга кўмаклашиб келган. Айниқса, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда, ёшлар тарбиясида аҳамияти беқиёс бўлган.

Ўзбекистон порлоқ тараққиёт йўлидан олға интилаётган ҳозирги даврда ҳам фуқороларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари жамиятни ривожлантиришда катта роль ўйнамоқда. Масалан, камбағаликни қисқартириш муаммосини олайлик. Президентимиз ташшабуси билан айни вақтда мамлакатнинг барча маҳалаларида ҳоким ёрдамчилари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг вазифаси ҳамма ерда тадбиркорликни кенг қулоч ёйдириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат. Бунда оилалар даромадини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, ишбилармонлик ташаббусларига кенг йўл очиш назарда тутилган. Эҳтиёжманд оилалар учун ер майдонлари ажратилганлиги, томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ёрдам кўрсатилётганлиги ўз натижасини бермоқда. Шу билан бирга фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал қилиш, турмуш шароитларини яҳшилашга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

Маҳалла фуқоролар йиғинилари жиноятчилик ва ҳуқуқ бузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳам катта ишларни амалга оширмоқдалар. Умуман жиноят содир этилмаган МФЙлар сони ортиб бормоқда. Бунда депутатлар, ёшлар етакчилари, нуронийлар фаолик кўрсатмоқдалар.

Шу кунларда мамлакатимиздаги маҳалла тизими муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа арафасида турибди. Тез орада фуқоролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Ҳозир бу тадбирни намунали ўтказиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Туманлар миқиёсида кўмаклашувчи комисиялар иш бошлаган. Уларнинг таркибидан депутатлар, маҳалла фаолари, кенг жамоатчилик вакиллари ўрин олган. Фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аъзолари тадбирни юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқдалар.

Асосий мақсад - Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунларга биноан маҳалла раислари сайловини ошкоралик ва кўтаринкилик билан ўтказишдир. Ишчи гуруҳлар аъзолари номзодларни танлашда эътиборли бўлишлари, адолат тамойилларидан чекинмасликлари зарур. Ҳар бир маҳаллага муносиб, замон талаблари асосида иш кўрадиган етакчилар сайланса, фуқаролар йиғинлари олдига қўйилган вазифаларни кўнгилдагидай бажариш учун шароитлар яратилади.

Исроилжон ЖЎРАЕВ,

Халқ депутатлари Кососнсой туман Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари,

маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи

туман комиссияси раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+